Тожикистон АҚШ кўмаги билан иккита чегара бўлинмасини очди

Сўнгги янгиланиш 6 ноябр 2012 - 12:27 GMT

Америка Қўшма Штатлари молиявий ёрдами билан очилган чегара назорат нуқталари жанубдаги Хатлон вилоятида жойлашган.

Янги чегара соқчилик бўлинмасини топшириш маросимида Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов иштирок этган.

Жаноб Ятимов Тожикистон Афғонистон билан чегараларини қўриқлаш масаласида Қўшма Штатларни "ҳақиқий дўст ва стратегик ҳамкор" сифатида кўришини урғулаган.

Америка Қўшма Штатлари ушбу Афғонистон билан чегарадош собиқ Шўро давлатида ҳарбий иншоотлар қуриш ва замонавийлаштириш ишлари учун 4 миллион доллар берган.

"Бу каби амалий қадамлари билан АҚШ Тожикистоннинг ҳақиқий дўсти эканини кўрсатмоқда. Чегара қўриқлаш иншоотларини қуриш каби амаллар нафақат тожик-афғон чегарасидаги хавфсизликни таъминлайди, балки минтақавий хавфсизлик, шу жумладан, Россия ва бизнинг оврўполик ҳамкорларимиз учун ҳам йирик аҳамиятга эга", деб айтган Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.

1992 йилдан бери Америка Тожикистонга демократия, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини ривожлантириш ҳамда иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликлар учун 1 миллиард доллардан кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.