Тони Блейр “Исломий Давлат” Ироқ уруши сабаб пайдо бўлганини тан олди

Сурат манбаси, AFP
Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блейр Ироқ уруши даврида йўл қўйилган хатолар учун узр сўраган.
Унинг айтишича, ўзини “Исломий Давлат” дея атаётган гуруҳнинг пайдо бўлишига бу уруш сабаб экани ҳақида даъволарда жон бор.
Тони Блейрга кўра, "орамизда Саддам Ҳусайнни йўқ қилишга ҳисса қўшганлар” Ироқдаги ҳозирги аҳвол учун маълум даражада масъулдир.
Аммо, у Саддам Ҳусайнни қудратдан кетказиш амалини оқлаган, бунинг учун “узр сўраш имконсиз” эканлигини айтган.
Собиқ Бош вазирга кўра, агар Саддам Ҳусайн қудратда қолганида, Ироқ бугунги Сурия аҳволига тушарди.
Блейрнинг айни узрҳоҳлиги Сэр Жон Чилкот Ироқ уруши текшируви якунига доир эълон беришидан аввалроқ кузатилмоқда.
Аммо, Британия газети билан суҳбатда, собиқ Бош вазирнинг сўзчисига кўра, ҳеч қандай янги гап айтилгани йўқ.
Американинг CNN тармоғи билан ҳали эфирга узатилмаган суҳбатида Тони Блейр унинг Ироққа доир сиёсати ишламаган бўлса ҳам, бу дегани ундан кейинги сиёсатлар ишлади дегани эмас.
У ҳамон Саддам Ҳусайн қудратдан ағдарилганини тўғри амал деб ҳисоблаши, акс ҳолда, мамлакатдаги вазият Суриядаги каби фуқаролар урушини келтириб чиқаришини айтади.
"Мен биз олган жосуслик маълумотлари нотўғри экани учун узр сўрайман. Шунингдек, режалашда ва режимни йўқ қилгандан кейин нима бўлишини тушунмаганимиз хато бўлгани учун кечирим сўрайман”, деб айтган Тони Блейр.
Бу ҳақда Тони Блейр Британия парламенти ва Ироқ урушини текшириш қўмитасида ҳам аввал узр сўраган эди.
CNN билан суҳбатда у “Исломий давлат”нинг пайдо бўлишида Ироқ уруши сабаб бўлгани ҳақидаги даъволарда “жон борлигини” айтади.
"...аммо Араб баҳори бугунги Ироққа таъсир қилиши тайин эди”, дейди у.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio





























