Франция: Автобус ҳалокатида 41 киши нобуд бўлди

Сурат манбаси, AFP
Франция жанубий ғарбида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиши камида 41 қариянинг умрига зомин бўлди. Ҳодисадан фақат етти одам омон қолган. Жароҳатланганлар бор.
Автоҳалокат Бордо шарқидаги узум етиштиришга ихтисослашган Пюиссеген туманида содир бўлган.
Sud Ouest газетасининг ёзишича, автобус қўшни тумандан таътилини ўтказиб қайтаётган кекса одамларни олиб келаётган бўлган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тонгги 7:30 содир бўлган.
Ушбу фалокат Франция йўлларида 1982 йили 52 одамнинг умрига зомин бўлган автоҳалокатдан сўнг энг ёмони дея баҳоланмоқда.
Франциянинг BFTV янгиликлар каналининг хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаси бир томонлама йўлда содир бўлган ва тўқнашув натижасида иккала нақлиёт воситаси ҳам ёнғин чиққан.
Фақат етти одамнинг ҳалокатдан омон қолгани айтилмоқда. Уларнинг бештаси жароҳат олган. Ҳалокат сабаблари аниқ эмас.
Франция президенти Француа Олланд ҳукумат ушбу "даҳшатли фожеа юзасидан тўлиқ сафарбар қилинди", дея твит қолдирган.
Ҳодиса жойига Ички ишлар вазири Бернард Казнёвнинг келиши кутилмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio





























