Индонезияда гиёҳванд моддаларни ташишда айбланганлар қатл этилди

Қатл этилган Австралия фуқаролари Эндрю Чан ва Мюран Сукумаран
Сурат тагсўзи, Қатл этилган Австралия фуқаролари Эндрю Чан ва Мюран Сукумаран
Published

Индонезияда гиёҳванд моддаларни мамлакатга ноқонуний йўлда олиб киришга ҳаракат қилганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган 8 хорижий қатл этилди.

Қатл амалиёти чоршанба куни тунда амалга оширилган.

Қатл этилганлар орасида 2 Австралия, 1 Бразилия, 3 Нигерия, 1 Индонезия ва 1 Гана фуқароси бор.

Австралия ушбу амалга жавобан Индонезиядаги ўз элчисини чақириб олди.

Ҳудди шу каби жиноятларда айблаган Филипин ва Франса фуқароси охирги дақиқаларда авф этилган.

Индонезия Бош Прокурори қатлни ёқлаб, мамлакат гиёҳванд моддалар савдосига қарши "уруш" олиб бораётганлигини айтган.

Қатл этилганларнинг жасадлари тез ёрдам машиналарида олиб кетилган.
Сурат тагсўзи, Қатл этилганларнинг жасадлари тез ёрдам машиналарида олиб кетилган.

Қатлдан аввал маҳбусларнинг яқинлари билан учрашишларига изн берилган.

Хабарларга кўра, қатл этилганлар кўзларини боғлашдан бош тортганлар ва охирги дақиқаларга қадар биргаликда қўшиқ айтишган.

Қатлдан сўнг бир неча тез ёрдам машинасида уларнинг жасадлари ўзлари танлаган дафн ерларига олиб кетилган.

Қатл этилган Бразиляилкнинг оила аъолари у руҳий касал бўлганлиги ва ўлим жазосига ҳукм этилмаслиги кераклигини айтишган.

Бразилия ҳукумати чиқарган баёнотда айтилишича, "Индонезия томони президент Дилма Росеффнинг илтижосини назарга олмаган".

Ўлимга ҳукм этилган Франса фуқаросининг аппеляцияси ҳануз кўриб чиқилаётгани айтилган.

Франса ҳукумати "ҳар қандай шароит ва сабаблар туфайли ўлим жазосига қарши эканлигини" билдирган.

Индонезияда гиёҳванд моддалар савдосига қарши жаҳондаги энг қатъий қонунлар мавжуд бўлиб, 2013 йили тўрт йил мобайнида давом этган ўлим жазосига мораторий бекор қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio