"Олам гўзали " Колумбия исёнчиларига қандай ёрдам беради?

Паулина Вега ҳозирча исёнчиларнинг таклифига жавоб қайтармаган.
Сурат тагсўзи, Паулина Вега ҳозирча исёнчиларнинг таклифига жавоб қайтармаган.
Published

Колумбиянинг ФАРК исёнчи гуруҳи "Олам гўзали" Паулина Вегани ҳукумат билан музокаралар ўтказишда кўмаклашишга чақирган.

Исёнчиларнинг Интернетда эълон қилган мурожаатида айтилишича, колумбиялик гўзал мусобақада қатнашаётиб шундай имконият ҳақида гапирган.

Бироқ исёнчилар Вега икки йилдан буён давом этаётган музокаралар жараёнига айнан қандай ёрдам кўрсата олишига аниқлик киритмаганлар.

Ҳозирча фақат бир неча пунктлар бўйича келишувга эришилган, бироқ Гаванадаги музокаралар якунига етишига ҳали анча бор.

Паулина Вега ҳозирча исёнчиларнинг таклифига жавоб қайтармаган.

22 ёшли колумбиялик қиз ўзининг интервюсида Колумбияда тинчлик қарор топганини кўришни жуда хоҳлашини айтганди.

ФАРК жангарилари Веранинг Гаванага келиш режасини олқишлаганлар ва уни тинчлик музокараларида қатнашишга таклиф қилганлар.

Исёнчи ФАРК гуруҳи 1964 йилдан бери Колумбия ҳукуматига қарши курашиб келади.

Колумбиядаги фуқаролар урушида қарийб 220 минг инсон ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти тинч фуқаролардир.

Мамлакатдаги нотинчлик Колумбияга ташқаридан кириб келаётган қурол-яроғ савдосини кучайтириб юборган.

Колумбия ҳукумати гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатишга ҳам ожизлик қилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002