Жоҳар Царнаевнинг ашаддий мухлисалари пайдо бўлган

"Жоҳар қотилликка қодир эмас, чунки у "жуда чиройли", деб ишонишади мухлисалар.
Сурат тагсўзи, "Жоҳар қотилликка қодир эмас, чунки у "жуда чиройли", деб ишонишади мухлисалар.
    • Author, Владимир Козловский
    • Role, Би-би-си Рус хизмати мухбири
  • Published

Ака-ука Царнаевлар АҚШда жуда машҳур бўлмаса ҳам, уларнинг ўз мухлисалари пайдо бўла бошлаган.

Айниқса 19 ёшли Жоҳар Царнаевнинг минглаб мухлисалари мавжуд. Уларнинг ишонича, Жоҳар қотилликка қодир эмас, чунки у "жуда чиройли".

"Бечора бола!"- дея хўрсинади у билан таниш бўлган рус рассом қиз Бостон портлашларидан сўнг. Мен у портлашда ҳалок бўлган 8 ёшли Мартин Ричард ҳақида гапиряпти, деб ўйлабман. Ундай эмас экан. Бу қиз 26 ёшли Тамерлан Царнаевни назарда тутган экан. Агар тергов ходимларига ишонилса, Царнаев 8 ёшли боладан ташқари яна икки аёлни ҳам ўлдирган, тўртинчи кун полициячини, бир ярим йил олдин эса уч танишининг умрига зомин бўлган.

Жоҳарга муҳаббат

Жоҳар ҳозирча Бостон марафонининг финал чизиғидаги портлашда айбланмоқда. Унинг юзлаб мухлисалари эса Жоҳарни айбсизлигига ишончлари комил ва ўз ҳис-туйғуларини ижтимоий тармоқлар орқали изҳор этишади.

Кўп минг кишилик мухлислар армияси уни Жоҳар деб эмас, балки жаранглироқ эшитилиши учун Жаҳар(Jahar), деб аташмоқда ва интернет саҳифаларини Free Jahar, яъни "Жаҳарга озодлик!" каби шиорлар билан тўлдиришмоқда.

"Эртага менга Жаҳарнинг твитларидан бирини игна билан ёзишади!"- деб ҳаяжон билан хитоб қилади Канзаслик 18 ёшли Алиша.

Жоҳар Бостон портлашидан бир ҳафта олдин Twitterдаги блогида " Агар сенда билим ва илҳом бўлса, сен фақат ҳаракат қилишинг керак бўлади",-деб ёзиб қолдиради.

Канзаслик Алиша кейинги кун ўзининг режасини орқага суришга тўғри келади, бунга яқинлари уни уйдан ҳайдаш билан таҳдид қилганлари сабаб бўлади. Алиша Жоҳарнинг айбсизлигига ишонади ва у учун охиригача курашишга тайёр.

Алиша шу билан бирга ўзининг Жоҳарнинг мухлисаси эмас, балки айбсизлик презумпциясининг мухлиси эканини айтади.

Twitterдаги ҳамдардлик

Жоҳарнинг тарафдорлари уни махсус хизматлар чув туширган деб билишади. Жоҳарни ёқлайдиган сабаблардан бири "У жуда чиройлилиги сабаб айбдор бўлолмайди".

Бу ибора интернетда тез-тез янграб тургани боис, тарқалиши ҳам шунча тез бўлди.

Жоҳарнинг ҳимоячилари уларни "фанатлар", деб аташларидан хафа бўлишади. "Мен шуни таъкидлоқчиманки, мен мухлиса эмасман,- дейди 19 ёшли Огайолик Walmart универмагига ишга киришни орзу қилувчи Ариэл Барнс.- Менда у менинг укам, деган ҳис бор.

Бошқа ҳамдард Twitterда шундай ёзади: "Жаҳар фақат китоб бўлган ёлғиз камерада жинни бўлиб қолиши мумкин. .. Мен унга пул юборишни хоҳлайман... Кимдадир унинг манзили борми?"

"Бечора Жаҳар, - дейди яна бири. - У энди 19 га кирди...Ҳеч ким 10 га 10 камерада ўтиришга лойиқ эмас... Ҳеч ким".

Бонни и Клайд синдроми

Жоҳарнинг мухлисалари тезлик билан ошиб бораётгани мухбирларнинг "гибристофилия" терминини қидириб топишига олиб келди. "Гибристофилия"- Бонни ва Клайд синдроми" 1930-йиллардаги таниқли ўғрилар Бонни Паркер и Клайд Бэрроуларнинг шарафига қўйилган иборадир.

Мутахассисларнинг билдиришича, гибристофилия - жиноятчиларга нисбатан ўта кучли жинсий талпинишдир.

Оммавий қотил Теда Банди ўнлаб мухлислари томонидан муҳаббат мактублари, пул ва совғалар билан сийланган. Улар маҳкама залига ҳам киришга муваффақ бўлишган.

Бошқа бир оммавий қотил Джеффри Дамер ҳам мухлислари томонидан шундай марҳаматга сазовор бўлган.

Ричард Рамирес эса турмага 75 та муҳаббат изҳори юборган мухлисасига уйланишга қарор қилган.

Нега улар мактуб ёзишади? Руҳшунослар уларнинг ҳолатини ўрганишича, кўпчилик мухлисалар қотилни қайта тарбия қилиш мумкин, деган ўйда шу йўлни тутишади. Бошқа бир тоифаси жиноятчини кичик бола сифатида кўришади. Учинчи тоифадагилар қотил билан бирга машҳур бўлишни орзу қилишади.

Руҳшуноснинг фикрича, "Мен уни адолатли суд қилишларини истайман, дейишсада, аслида шон-шуҳратга 15 дақиқага бўлса ҳам бурканиш истакларини яширишади".

Slate сайтининг мухбири Ханна Розен эса ўзи гаплашган кўпгина аёлларда Жоҳарга нисбатан "оналик меҳри, ҳамдардлиги" сезилиб турганини айтган.