Бирмадаги қочқинлар сони 22 мингдан ошган

Сўнгги янгиланиш 28 октябр 2012 - 09:51 GMT

Бирманинг Рахиня штатида буддойилар ва мусулмонлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар натижасида қочқинлар сони кескин ошган.

Бирма ҳукумати маълумотларига таяниб хабар тарқатган БМТга кўра, қочқинлар сони 22 минг 590 га етган. 4665 та уй ёндирилган ёки вайрон қилинган.

БМТнинг айтишича, Бирмадаги зўравонликлардан сўнг, Ракхайн вилоятига жойлашиб олган қочқинлар сони ҳукумат келтирган рақамлардан анча кўп бўлиши мумкин.

Ҳукумат расмийларининг сўровларига қарамасдан, мусулмонлар яшаб келган жойларига қайтишдан қўрқмоқдалар.

Ҳукумат комиссияси таркибига қўшилган БМТ вакиллари айтишича, қаровсиз жамлоғлар, қайиқлар, оролчалар ёки тепаликларга жойлашган қочқинларнинг аҳволи жуда ачинарли, абгор аҳволда. Улар зудлик билан ёрдамга муҳтож.

БМТнинг Бирмага инсонпарварлик кўмак гуруҳининг бошлиғи Ашок Нигамнинг билдиришича, зўравонликлардан қочган рохингаларнинг бир қанчаси қайиқларда денгизга чўкиб кетган.

Қочқинларга кўмак етказиш уларнинг 21 700 таси мусулмон бўлгани сабабли жиддий муаммо туғдириши мумкин.

"Вазият ҳақиқатдан оғир. Биз бу одамларга тезликда ёрдам бериш борасида ҳукумат билан ишлаяпмиз", - деб айтган Нигам.

Тўқнашувларда 80 дан ортиқ киши, бутун-бутун мусулмонлар яшаган қишлоқлар ва Каякпу шаҳрининг катта қисми ёндирилганини тан олган Бирма Президенти Тейн Сейн хавфсизлик чораларини қаттиқ кучайтиришни маълум қилади.

Халқаро Хюман Райтс Уотч инсон ҳақлари ташкилоти Бирмадаги этник ва диний зўравонликлар саҳнаси бўлган туманлари буткул вайрон қилинганини ҳужжатлаштирган.

Шанба куни ташкилот фазодан - ернинг сунъий йўлдошидан суратга олинган расмларни эълон қилган эди.

бу ерга босинг БМТга кўра, буддойилар билан мусулмонлар ўртасида илк бор этник ва диний низолар келиб чиққан июн ойидаги зўравонликлардан кейин ўзларининг доимий яшаб турган жойларини ташлаб қочган инсонлар сони 100 мингга етган.

Бу суратларда мусулмонлар яшаган бутун-бутун маҳаллалар вайрон бўлганини кўриш мумкин, бу ҳудудларга Бирма буддойилари кемаларда келиб ҳужум қилишган.

Хюман Райтс Уотч вакили Фил Робертсоннинг Би-би-сига айтишича, бу зўравонликлар миқёси тобора кенгайганидан далолатдир.

Мамлакатда буддойилар ва мусулмонлар ўртасида узоқ вақтдан буён зиддиятлар давом этиб келади. Буддойилар ҳукумат фуқаролик бермаган рохингаларни Бирмада яшашга ҳаққи йўқ деб ҳисоблайди.

Мухбирларга кўра, Бирма ҳукумати рохингаларга ноқонуний муҳожирлар сифатида қараб келгани боис, жамиятда уларга нисбатан душманона кайфият пайдо бўлган.

Рохингалар

Рохингалар ғарбий Бирмадаги тил ва диний озчилик вакиллари бўлиб, ҳукумат уларни Ҳиндистондан келган ноқонуний муҳожирлар деб билади.

Ҳукумат рохиняликларга фуқароликни бермагани оқибатида кўп инсонлар ўзларини муҳофаза қилишга қобил бўлмай қолганлар.

Қўшни Бангладешда ҳам юз мингдан ортиқ бирмалик қочқинлар жойлашгани айтилади.

Би-би-си мухбирига кўра, ҳукумат комендантлик соати эълон қилган.

Бироқ бундай ҳужумлар олдини олиш учун ҳукумат Рахине штатининг Рохинясида хавфсизликни таъминламагани, зўравонликлар бошланганида етарлича чора кўрмай, оломоннинг ҳужумларига йўл қўйиб бергани танқид қилинган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.