Фотолавҳа: Ҳиллари Клинтон ўзини илҳомлантирган Аун Сан Сучи билан ниҳоят учрашди

Published

Фотолавҳа: Ҳиллари Клинтон ўзини илҳомлантирган Аун Сан Сучи билан ниҳоят учрашди

АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон иккинчи кундирки Бирмага сафарини давом эттирмоқда. Бирма Президент Теин Сеин ташрифни АҚШ-Бирма алоқаларидаги "янги боб" деб атади.
Сурат тагсўзи, АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон иккинчи кундирки Бирмага сафарини давом эттирмоқда. Бирма Президент Теин Сеин ташрифни АҚШ-Бирма алоқаларидаги "янги боб" деб атади.
Клинтон ҳоним Бирмага охирги 50 йилдан ошиқ давр ичида сафар қилган илк юқори даражали АҚШ мулозимидир.
Сурат тагсўзи, Клинтон ҳоним Бирмага охирги 50 йилдан ошиқ давр ичида сафар қилган илк юқори даражали АҚШ мулозимидир.
АҚШ Бирма ҳукумати аъзоларига қарши қаттиққўл санкцияларни кучда қолдираётган бўлсада, бу йил амалга оширилган қатор ислоҳотлар алоқалар илиқлашишига сабаб бўлди.
Сурат тагсўзи, АҚШ Бирма ҳукумати аъзоларига қарши қаттиққўл санкцияларни кучда қолдираётган бўлсада, бу йил амалга оширилган қатор ислоҳотлар алоқалар илиқлашишига сабаб бўлди.
Клинтон ҳоним сафарининг биринчи қисми Бирманинг жунгли ичидаги чекка пойтахти Най Пий Тауда бўлиб ўтди. У сўнгра асосий шаҳар бўлмиш Рангунга йўл олди.
Сурат тагсўзи, Клинтон ҳоним сафарининг биринчи қисми Бирманинг жунгли ичидаги чекка пойтахти Най Пий Тауда бўлиб ўтди. У сўнгра асосий шаҳар бўлмиш Рангунга йўл олди.
Рангунда Клинтон ҳоним 2500 йиллик тарихга эга Шведагон эҳромига ташриф буюрди.
Сурат тагсўзи, Рангунда Клинтон ҳоним 2500 йиллик тарихга эга Шведагон эҳромига ташриф буюрди.
Ҳиллари Клинтон Бирма ҳукуматига АҚШ Бирмага кўпроқ ёрдам беришини ваъда қилди. Вашингтон 20 йиллик танаффусдан сўнг ўз элчисини Бирмага қайтармоқчи.
Сурат тагсўзи, Ҳиллари Клинтон Бирма ҳукуматига АҚШ Бирмага кўпроқ ёрдам беришини ваъда қилди. Вашингтон 20 йиллик танаффусдан сўнг ўз элчисини Бирмага қайтармоқчи.
Клинтон ҳоним Бирманинг демократпараст раҳбари Аун Сан Сучи учун АҚШ элчихонасида зиёфат уюштирди. Аун Сан Сучи келгуси парламент сайловларида ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда.
Сурат тагсўзи, Клинтон ҳоним Бирманинг демократпараст раҳбари Аун Сан Сучи учун АҚШ элчихонасида зиёфат уюштирди. Аун Сан Сучи келгуси парламент сайловларида ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда.
Бу жаҳондаги энг таниқли икки аёл сиёсатчи учун илк учрашув бўлди.
Сурат тагсўзи, Бу жаҳондаги энг таниқли икки аёл сиёсатчи учун илк учрашув бўлди.
Ҳиллари Клинтон бир неча бор Аун Сан Сучи уни ўз ҳаётида ва иш фаолиятида илҳомлантирганини айтган.
Сурат тагсўзи, Ҳиллари Клинтон бир неча бор Аун Сан Сучи уни ўз ҳаётида ва иш фаолиятида илҳомлантирганини айтган.