Эрон Президенти: БМТ жазо чоралари қоғоздаги қуруқ сўздан бошқа нарса эмас

Шанхайдаги "World Expo" умужаҳон кўргазмасига ташриф буюрган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинежод БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан киритилган жазо чоралари қонунуий кучга эга бўлмаган қуруқ қоғоз эканлигини айтди.
БМТ Эроннинг ядро дастуридан воз кечишга ундаш мақсадида яқинда жазо чорларини қатъийлаштирувчи янги резолюцияни қабул қилганди.
Жаноб Аҳмадинежод шунингдек, АҚШ президенти Барак Обамани ҳам қаттиқ танқид остига олди.
"Жаноб Обама ўзгаришлар ваъдаси билан қудратга келганди. Аммо у собиқ президент Буш олиб борган йўлдан кетмоқда",- деди Эрон Президенти.
"Барак Обама жўда ғўр, жаҳонни тушунмайдиган ва Эрон халқини ҳақорта қилган инсон", дея илова қилди Маҳму Аҳмадинежод.
Унга кўра, АҚШ ҳануз ўзга давлатлар ички ишларига аралашишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, деди жаноб Аҳмадинежод, жаҳоннинг ядро қуролига эга бўлган давлатлари ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ядро тадқиқотлари соҳасида монополия ўрнатишга ҳаракат қилмоқдалар.
"Ядро қуролидан бир вақтлар ўзлари фойдаланган давлатлар эндиликда бошқаларга ҳатто тинч мақсадларда ядро тадқиқотларини ўтказишга рухсат бермаяптилар",- деди у.
SMS рақамимиз: +447786201124





























