Олмонияда бомба ҳужумлари

Дрезден шаҳридаги масжид
Published

Олмония полицияси хабар қилишича, шарқий Дрезден шаҳрида икки бомба ҳужуми содир этилган.

Бирида шаҳардаги масжид нишонга олинган, иккинчисида халқаро анжуманлар маркази биноси.

Полициянинг 27 сентябр куни эълон қилингани ҳисоботида айтилишича, ҳужумлар душанба тунида рўй берган.

Портлашлардан ҳеч ким шикастланмаган.

Ҳужумлар учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, бироқ полиция бу ирқчиликка асосланган ҳужум бўлиши мумкин деган тахминни илгари сурмоқда.

Дрезден шаҳридаги масжидлар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Дастлабки портлаш пайти масжиднинг имоми рафиқаси ва ўғиллари билан бино ичкарисида бўлганлар.

Уларга ҳеч нарса қилмаган.

Портлаш тўлқинининг зарбаси бинога шикаст етказган.

Шундан кўп ўтмай, Халқаро Конференция марказида портлаш рўй берган.

Марказга яқин меҳмонхона барида бўлган инсонлар эвакуация қилинганлар.

Полиция қўлбола бомбалар портлатилганини айтмоқда.

Ҳужумлар мамлакатда бирлашиш кунини нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган пайтда рўй берган.

3 октябр икки Олмония бирлашган кун.

1990 йил 3 октябрида Германия Федератив республикаси ва Германия Демократик республикаси бирлашган эди.

Дрезден полицияси ушбу ҳужум ўша бирлашиш кунига боғлиқ эканига ишонишларини айтади.

Дрезден шаҳри Германиядаги аксилислом ташкилот - PEGIDAга асос солинган шаҳар ҳисобланади.

Бу ташкилот немислар орасида энг машҳурлашган пайт 2015 йилга тўғри келади.

Ўшанда PEGIDA ташкил қилган муҳожирларга қарши намойишларда 20000 тача одам тўпланган эди.

Мухбирларнинг ёзишича, ўтган йили Олмониянинг 1 миллион атрофида муҳожирни қабул қилишга қарор қилгани жамиятда таранглик ортишига олиб келган.

Айниқса, шарқий Германияда қочқинлар жамлоқларига ҳужумлар кўп кузатилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.