Таниш-билишчилик қонунларни четлаб ўтмоқда

Published

Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўз мониторинглари давомида Хоразм вилоятида турли хил ижтимоий-иқтисодий ва бошқа инсон ҳуқуқлари бузилишлари юз берганлигини аниқлади.

Ташкилотга бу юзадан вилоятнинг турли ҳудудларидан шикоят аризалар ва ахборотлар келиб тушмоқда. Улар орасида, айниқса, зўравонлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг пулдор ва амалдор шахсларга ноқонуний ён босиши, мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Жумладан, 1970 йил 30 июлда Хива туманида туғилган, Хоразм вилояти Хива тумани Дўстлик шаҳарчаси 15-уй 15-хонадонда яшовчи ёлғиз она Машарипова Сайёра Марксовна (паспорт: CR 0643571)нинг ҳақ-ҳуқуқлари унга қўшни бўлиб яшаётган Ойбиби Исмаилова, унинг қизлари Матёқубова Мамура ва Мохиралар ва уларга ён босаётган маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бузилиб келмоқда.

Аввало, Ойбиби Исмоилова ва унинг қизлари Сайёрани ҳақоратлаб, уриб, унга тан жарохати етказишига қарамасдан, 2015 йил 13 январда Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди С. Машариповани айбсиз айбдор қилган, уни урганлар ўзларини жабрланувчи қилиб кўрсатганлар. Суднинг эртаси куниёқ Ойбиби ва қизлари Сайёрага “Сен бизни судга бериб нима қилдинг” деб, у ҳақорот қила бошлашган. Шунингдек уни кўрган захоти қаерда бўлсада Ойбиби ёки қизлари турли ўта уятли гапларни ишлатиб, ҳақорат қилиб, тинчлик бермай келишмоқда.

Сайёрани айтишича, унга Ойбиби ва қизларининг учинчи зўравонлик ҳужуми содир қилинганида Сайёрани ўласи қилиб дўппослашган ва уйидан қимматбаҳо тақинчоқларини ўғирлашган. Бунда ҳам Сайёрага етказилган зарарни ҳеч ким текширмай, воқеа содир бўлганидан 2-3 кун ўтгач, Ойбиби Исмоилова синмаган бармоғи учун таниш дўхтирлар воситасида “бармоғи синган” деб ҳужжат тўғрилашга муваффақ бўлган. Ваҳоланки, воқеа иштирокчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилганида Ойбиби ҳеч қандай тан жароҳати олмаганлиги аниқланган. Аксинча, Сайёра тан жароҳати олиб, вилоят шошилинч тиббий ёрдам касалхонасида даволаниб чиққан. *расмларни кўринг

Саййёра Машарипова хар куни юз бераётган воқеяларга чора кўришни сўраб милиция участка нозирига, Хива туман тибиёт бирлашмаси рахбарига, маҳалла раисига, туман ҳокимига, туман прокурорига, МХХ туман бўлимига бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамай, бу тартиб бузарларга нисбатан чора кўрилмай келмоқда. Сайёранинг ҳақ-хуқуқлари поймол бўлиб қолмоқда. Қолаверса, Ойбиби ва қизлари охирги пайтда “Мен мафияман, мени хеч ким хеч нарса қила олмайди” деб, уни ўлдириш билан қўрқитиб келмоқда.

Сайёра яшайдиган кўчада фақат тўртга яқин хонадонда доимий электр чироғи ёнади. Шулардан биттаси Ойбиби Исмоилова хонадонидир. Сайёра бу ҳақда МХХ ходимларига хабар берганида, унга “Ушбу хонадонга электр токи мунтазам берилишига ўзимиз рухсат бериб қўйибмиз” деган жавобни беришган. Савол туғилади: Бу оила аъзолари ким эканки, бошқаларга берилмаган электр энергиси уларга берилса? Сайёра Машарипованинг ҳуқуқлари бузилиши ҳамон давом этмоқда. Газ ва электр масаласи Хива туманида ҳақиқатда ҳам манфатдорлик таниш билишлик асносида қурилган сохага айланганни кўп жойларда учратиш мумкин.

Ҳайитбой Ёқубов

“Нажот” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раиси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02