Анъанавий ўзбек жамиятида жинсий тарбия қандай олиб борилиши керак?

Сурат манбаси, XINHUA
Ўзбекистон Бош прокуратурасига қарашли "Ҳуқуқ" газетасининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Яккасарой туман маҳкамаси Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг собиқ раҳбари Маннон Раҳимовни ОИТС касаллигини келтириб чиқарувчи ВИЧ вируси ҳақида болалар билимини оширишга қаратилган плакатларни қонунга хилоф равишда чоп этганликда айбдор, деб топган.
Бироқ, Маннон Раҳимов Ўзбекистон Сенати амнистиясига мувофиқ, жавобгарликдан озод этилган.
"Ҳуқуқ" газетасида таъкидланишича, экспертлар хулосасига кўра, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти топшириғи билан чиқарилган плакат ва йўриқномалар ёшларнинг жинсий тарбияси, таълим ва нашриёт соҳаларига оид мамлакат қонунларига зиддир.
Жумладан, ОИДСни келтириб чиқарувчи ВИЧ вирусига оид плакатлардан бирида жинсий алоқа ҳақидаги маълумот муфассал баён этилган.
Тошкентдаги Қизил Ярим ой жамияти Маннон Раҳимовнинг жиноий жавобгарликка тортилганига оид хабарни тасдиқлай олмаслигини айтди. Жамият ходимига кўра, Манннон Раҳимов ўтган йил жамиятдаги фаолиятини буткул тўхтатган.
Ўзбекистонда болалар жинсий тарбиясига оид аниқ тартиб ва қоидалар мавжудми?
Замонавий ҳаётда турли янги касалликлар хавфи пайдо бўлган экан, анъанвий жамиятлар бунга қандай ёндошишлари лозим?
Би-би-си ушбусаволлар билан Тошкентдан таниқли шифокор Дилмурод Иргашевга мурожаат қилди.
Шифокор Иргашевга кўра, Ўзбекистонда болаларнинг жинсий тарбияси "Оила кодекси" каби қонуний меъёрларда акс эттирилган, лекин анаънавий жамиятда бу меъёрларни бажариш масаласи долзарбдир.