Ўзбекистон: энг кўп ажрашиш сабаби уйсизлик

Сурат манбаси, darakchi.uz
Ўзбекистонда йилнинг ҳар чораги, ҳар ярим йил ва йил якунида оилавий ажралишлар ҳақидаги статистик маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.
Ана шу маълумотларга таянган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси оилаларнинг барбод бўлишига олиб келаётган асосий сабабларни таҳлил қилиб чиқди.
Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги хабар қилишича, 2018 йилнинг дастлабки ярим йили мобайнида 16 минг 449 та оилавий ажрим қайд этилган.
Бу 2017 йилнинг дастлабки 6 ойи билан солиштирганда 871 та оила бузилди деганидир.
Ажримларга энг кўп сабаб бўлаётган омиллар қуйидагилар:
1.Уй-жой масаласи;
2. Ишсизлик;
3. Моддий етишмовчилик;
4. Ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр бўлмасдан оила қуриши;
5.Эр ёки хотиннинг ишлаш учун бошқа мамлакатларга кетиб қолиши;
6. Оилада маънавий-ахлоқий муҳитнинг ёмонлиги;
7.Оилага ташқаридан бошқа шахсларнинг аралашуви;
8.Қайнона-келин муносабатлари;
9.Оила қуришдан олдин келин-куёвнинг оилавий шароити, хизмат вазифасининг хусусиятлари (масалан, ҳарбийларнинг) ҳақида маълумоти йўқлиги;
10. Оилавий қадриятларга беписандлик.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek





























