Ўзбекистонда Исломни ўрганишни истаган ёшлар кимга қулоқ тутяпти?

Published

Ўзбекистонлик баъзи мусулмонларнинг фикрида, кўп ҳолларда масжидлар Ислом ҳақидаги муқаддас саволларга жавоб олиш маскани эмас, балки мусулмонларни муайян йўлга соладиган мафкурафий сиёсий идораларга айланиб қолаяпти.

Имомларни улар совет даврида амал қилган "политинформатор"ларга қиёслашади.

Бир суҳбатдош "ўзбек масжидларида Исломнинг фақат ҳукумат истаган қисмлари ва талқини" намозхонларга уқтирилишини саволга олади. Шунингдек, "тўғри" ва "нотўғри" мусумлонлар дея, умма орасида бўлинишлар келиб чиқишидан хавотирларни билдиради.

Бу хавотирлар асослими?

Ўзбекистондаги мусумлонлар ўзи имомлар маърузаларидан таъсирланяптими? Ўзбек имомларининг тинчликка чақирувчи маърузалари интернет, ижтимоий тармоқларда баралла янграётган радикал қарашлар остида қолиб кетмаяптими?

Исломни чуқурроқ ўрганишни истаган ёшлар кўпроқ кимга қулоқ тутишаяпти? Би-би-си Тошкентдан сиёсий фанлар номзоди, мустақил тадқиқотчи Забихулла Соиповни суҳбатга тортди.

Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio