Мишел Обама мусулмон қизларни дастаклади

Published

Америка президентининг рафиқаси ва ё Биринчи хоним Мишел Обама Лондон шарқидаги қизлар мактабига ташриф буюриб, таълим ер юзидаги барча қизлар учун муҳимлиги борасида эҳтиросли нутқ сўзлаган.

"Жуда кўп томондан, сизнинг тақдирингиз менинг тақдиримдир. Мен ҳақимда кўп нарса билмаганлар учун айтадиганим, мен ҳам ишчилар маҳалласида, Чикагонинг жанубида вояга етдим. Маҳалламиз худди сиз яшаётган жойга ўхшар эди. Одамлар рўзғорни бутлаш учун жуда қаттиқ ишлашарди", деб айтган у.

Обама хоним Буюк Британия ва АҚШ ўртасида йўлга қўйилган 200 миллион долларлик лойиҳани тарғиб қилмоқда.

"Кўпчилигингиз динингиз ҳақида нималар дейилаётгани ҳақида эшитасиз, ўқийсиз... Эҳтимол, баъзан бу одамлар сизнинг рўмолингиздан ҳам кўра, ўзингизга, қобилияту шахсингизга ҳам эътибор қилармикан деб ўйларсиз. Сизнинг рўмолингиз, сиз ҳақингизда шаклланган қарашларга эмас, аслида кимлигингизга қарашлари кераклигини ҳақида қайғурарсиз..."

Рита Чакрабарти лавҳаси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio