Уч одамдан бола туғилиши ҳақиқатга айланмоқда
Британия лордлари уч одамдан бола яратишга оид қонунни маъқуллашди.
Шу йўсин Британия IVF - сунъий урчитиш усулининг бироз ўзгартирилган шаклини қонунийлаштирган илк мамлакат бўлди.
Энди Британиядаги инсонни сунъий уруғлантириш масалалари бўйича масъул идора жараёнга расман изн бериши керак.
Ҳаммаси режага биноан кечса, чақалоқ 2016 йил дунёга келиши мумкин.
Олимлар онадан болага ўтадиган айрим ирсий касалликларни йўқотиш учун ушбу тажрибани ҳаётда қўллаш мақсадга мувофиқ эканини айтишади.
Улар айни усулнинг хавфсиз ва зиёнсиз эканини таъкидлайдилар.
Аммо, уч одамнинг уруғи ва тухум ҳужайрасидан бир бола яратиш ахлоқий меъёрларга тўғри келмайди деган танқидлар ҳам янграганди.
Би-би-сининг Саломатлик масалалари бўйича муҳаррири Жеймс Галлахер мазкур иш қандай ва нима мақсадда амалга оширилишини тушунтиради.
Бу ҳақда фикр-мулоҳазаларингизни uzbek@bbc.co.uk адресига йўлланг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02