Бостонда портлаш юз берган лаҳзалар
Published
Бостон марафони якунида илк портлаш маҳаллий вақт билан 14:50 да рўй берган. Икки соат аввал ғолиблар марафон якуни чизиғидан ўтишган бўлган.
Одамлар ваҳимага тушишган. Айрим югурувчилар йиқилганлар. Полиция ва томошабинлар ёрдамга шошилишган.
Орадан лаҳзалар ўтиб иккинчи портлаш рўй берган. Оқибатда уч киши қурбон бўлган ва юздан ортиқ киши жароҳатланган.
Портлашлар юзасидан текшириш ишлари давом этаётгани хабар қилинади.