Сурия ҳукумати режим парчаланаётганини рад этмоқда

Published

Сурия бош вазири Риёд Ҳижоб қочганидан кейин унинг ўрнига Умар Ҳалаванжи тайинланган.

6 август куни асли Сурия шимоли-шарқидаги Дейр аз-Зуур шаҳридан бўлган Риёд Ҳижобнинг "Дамашқ террорчи режимни тарк этиб, муқаддас инқилобчиларга қўшилгани" ҳақида хабар қилинди.

Риёд Ҳижоб Сурия ҳукуматидан қочган энг юқори лавозимдаги амалдор бўлган.

АҚШ ва Франция жаноб Ҳижобнинг қочишини Сурия режими парчаланаётганининг белгиси, деб чиқдилар.

Бироқ Сурия Бош вазири лавозимини вақтинча ижро этувчи Умар Ҳалаванжи айтишича, мамлакатнинг барча давлат институтлари нормал фаолият юритаяпти.