Кўҳна Тошкентнинг қоқ юрагига сафар

Published

Кўҳна Тошкентнинг қоқ юрагига сафар

 1873 йил Тошкентга келган америкалик саёҳатчи Южин Скайлер шундай деб ёзган: "Осиёдаги ҳеч бир шаҳар Эски Тошкент сингари турли туман эмас".
Сурат тагсўзи, 1873 йил Тошкентга келган америкалик саёҳатчи Южин Скайлер шундай деб ёзган: "Осиёдаги ҳеч бир шаҳар Эски Тошкент сингари турли туман эмас".
"Унинг кўчалари ажиб эгри-бугри бўлиб, улардан юрар экансиз, кўчалар гоҳ баландга чиқади, гоҳ пастга тушади, кўққисдан қандайдир деворга бориб тақаласиз ёки осмонўпар минорали масжид пештоқи остида бўлиб қоласиз".
Сурат тагсўзи, "Унинг кўчалари ажиб эгри-бугри бўлиб, улардан юрар экансиз, кўчалар гоҳ баландга чиқади, гоҳ пастга тушади, кўққисдан қандайдир деворга бориб тақаласиз ёки осмонўпар минорали масжид пештоқи остида бўлиб қоласиз".
 "Анҳор кўпригидан ўтилган ҳамоноқ дўконлар келади, сўнг дегрезлик устахонаси, тўқимачилик мануфактураси ва янги бўялган ип калавалари ёйиб қуритиладиган деворлар бошланади, сўнг пиёда бораётган одам рўпарасида бозорга кириладиган асосий йўлни ажратиб турадиган ҳашаматли Бегларбеги мадрасаси биноси пайдо бўлади".
Сурат тагсўзи, "Анҳор кўпригидан ўтилган ҳамоноқ дўконлар келади, сўнг дегрезлик устахонаси, тўқимачилик мануфактураси ва янги бўялган ип калавалари ёйиб қуритиладиган деворлар бошланади, сўнг пиёда бораётган одам рўпарасида бозорга кириладиган асосий йўлни ажратиб турадиган ҳашаматли Бегларбеги мадрасаси биноси пайдо бўлади".
"У ерда савдогарларнинг идоралари, меҳмонхона ва омборлар жойлашган, дўкон ва пештахталар енгил бўйра билан тўсиб кўйилган".
Сурат тагсўзи, "У ерда савдогарларнинг идоралари, меҳмонхона ва омборлар жойлашган, дўкон ва пештахталар енгил бўйра билан тўсиб кўйилган".
 Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа Тошкандий «Тарихи жадиди Тошканд» китобида «Кўкалдош» мадрасасини Дарвешхон қурдирганини ёзади.
Сурат тагсўзи, Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа Тошкандий «Тарихи жадиди Тошканд» китобида «Кўкалдош» мадрасасини Дарвешхон қурдирганини ёзади.
Шаҳристон тепалигида Хўжа Аҳрор Валий жомеъ масжиди ҳам анъанавий шарқ услубига биноан бунёд этилган.
Сурат тагсўзи, Шаҳристон тепалигида Хўжа Аҳрор Валий жомеъ масжиди ҳам анъанавий шарқ услубига биноан бунёд этилган.
Мазкур кўҳна билим даргоҳида кўплаб олиму-фузалолар дарс берганлар, таҳсил олганлар.
Сурат тагсўзи, Мазкур кўҳна билим даргоҳида кўплаб олиму-фузалолар дарс берганлар, таҳсил олганлар.
"Бу бутун шаҳар ҳаётининг марказидир, бу ерда ўрта аср шаҳри эпкини уриб туради", деб ёзган Южин Скайлер.
Сурат тагсўзи, "Бу бутун шаҳар ҳаётининг марказидир, бу ерда ўрта аср шаҳри эпкини уриб туради", деб ёзган Южин Скайлер.