Сурат тагсўзи, 1950-60-йилларда чекиш жозибадор, ва ҳатто соғлиқ учун фойдали одат саналган. Шифокорларнинг чекиш зарари ҳақидаги илк огоҳлантиришлари ортидан тамаки ширкатлари фильтрли "хавфсизроқ" сигареталарни тарғибот қила бошлашди.
Сурат тагсўзи, Америкалик ковбой Малборо 1950-йилларда дунёга келди ва чекиш борасидаги тасаввурларни янада ўзгартириб, сигареталар савдосининг кескин ўсишига олиб келди. Малборо рекламаларида ковбой ролини ўйнаган уч актёр ҳам ўпка саратонидан вафот этишган.
Сурат тагсўзи, 1962-йилда Британия қироллик тиббий коллежи олимлари биринчилардан бўлиб чекиш ва турли касаллик орасидаги боғлиқликни исботлаб бердилар. Уч йил ўтиб Англия телевидениеси орқали сирагеталар рекламаси ман этилди.
Сурат тагсўзи, Бу даврда камдан-кам фильмлар чекиш саҳнасисиз олинарди. Барча машҳур актёр ва актрисалар қўлларида сигарета билан кадрларда пайдо бўлишган.
Сурат тагсўзи, 1990-йилларда аксилтамаки фаоллар Формула-1 пойгасидан тамаки ширкатлари билан ҳамкорлик қилишни тўхтатишни талаб қилишди.
Сурат тагсўзи, Ана ўшанда сигарета ишлаб чиқарувчилар кўп сонли маҳкама ишларига юз тутдилар: чекувчилар ширкатларни тамаки зарарини билган ҳолда атайин уни сир тутишда айблашди.
Сурат тагсўзи, 2003-йилда оврўполик расмийлар сигарета ишлаб чиқарувчиларни сигарета қутилари устига катта ҳарфлар билан "Чекиш ўлдиради" деб ёзишга мажбурлашди. Чекишнинг зарари ҳақидаги бошқа ёзув ва суратлар ҳам пайдо бўлди.
Сурат тагсўзи, 2004-йилда Британиянинг юрак касалликлари жамғармаси чекишни тўхтатишга қаратилган қатор кампанияларни бошлади. "Ташла, бўлмаса тиқилиб қоласан", - дейилади бир плакатда. Шифокорларга кўра, вақт ўтиб чекиш артерияларга таъсир қилади: улар торайиб, қон ўтиши қийинлашиб қолади.
Сурат тагсўзи, Қаҳвахона ва емакхоналарда чекишнинг ман этилиши, фаолларга кўра, чекувчиларни чекишни ташлаш ҳақида ўйлашга ундайди, чекмайдиганларни тамаки тутунидан ҳимоя қилади ва янги сигарета ишқибозларининг бу масканларига келишини тўхтатади.
Сурат тагсўзи, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра, пассив чекиш (чекувчининг тутунидан нафас олиш) йилига 600 минг ўлим сабаби бўлиши мумкин. Олимларни айниқса ота-онасининг зарарли одатидан жабр чекаётган болалар саломатлиги хавотирга солмоқда.