Чет элга картошка учун...

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

"Уйда нима еймиз? Макарон, ёғ, колбаса, гўшт, тушёнка еймиз. Шуларни олиш учун қўшни мамлакатга бориб келамиз".

Шимолий озарбайжонлик эркак энг оддий кундалик эҳтиёж моллари учун нега қўшни Россиянинг Доғистонига ўтиб келиши сабабини ана шундай изоҳлайди.

"Сигарета чегаранинг нариги тарафида икки манат 20 копеек бўлса, бизда икки баравар қиммат" - дейди у қўлига сигарета қутисини олиб.

Озарбайжон ва Россия ўртасидаги чегара бугун гавжум. Ҳамма бозор ғамида.

Аёллар, эркаклар қўлларида катта-кичик тўрва ва халталарни кўтариб ўтиб-қайтишади.

Улар Доғистоннинг Дарбанд шаҳри бозоридан озиқ-овқат сотиб олишади. Айтишларича, Дарбанд бозорлари Озарбайжонга қараганда 65% арзон.

"Мен 170 рублга Доғистонда 10 куило картошка олдим" - бироз қизишиб гапиради ёш оиласини боқишга қийналаётган озарбайжонлик йигит - "Бизда бу пулга 3 кило картошка ё беради, ё йўқ".

Озарбайжон-Россия чегарасини кесиб ўтиш осон ва агар қўлингиздаги юк 10 килодан ошмаса, ҳеч қандай солиқ тўлаш ҳам шарт эмас.

Сўнгги йиллари эса Озарбайжон иқтисодий қийинчиликларга юз тутмоқда. Бош сабаб - дунёда нефт нархларининг тушиб кетгани.

Миллий пул - манат ҳам қадрсизланиб кетмоқда. Ўтган 2015 йили ҳаёт кечириш қийинлашиб кетгани боис мамлакат бўйлаб бир нечта намойишлар бўлиб ўтди.

Нафақат чегара ҳудудларидаги қишлоқ аҳолиси, балки Сумгаит каби йирик шаҳар яшовчилари ҳам бугун чегара оша Доғистонга бориб бозор қилишмоқда.

"Мен ёғ ва бошқа озиқ-овқат олдим, у ерда жуда ҳамма нарча арзон" - дейди сумгаитлик аёл - "Ҳатто йўл кирамни қўшиб ҳисоблаганда ҳам, барибир, Дарбандга бориб келишим арзонга тушади".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon