Қирғизистон сайловларида кимнинг қўли баланд келади?

Published

Келаётган якшанба куни Қирғизистонда ўтадиган парламент сайловларида иштирок этиш учун 14 партия руйхатдан ўтган. Улардан Социал-Демократлар партияси, Республика - Ота Юрт блоки ва Ота Мекен партиялари энг кўзга кўринган деб ҳисобланади. Баъзи кузатувчиларнинг фикрларига кўра, бу галги сайловолди кампаниясида катта фарқ кўринмайди.

Бўлажак Қирғиз парламентининг самарадорлиги ва жорий сайловолди ҳаракатлари борасида Қирғизистон масалалари бўйича АҚШлик таҳлилчи ва асли қирғизистонлик профессор Эрика Маратни суҳбатга тортдик.

Эрика Марат: Афсуски, мен бу галги сайлов олди кампаниясида катта фарқ кўрмаяпман. Ҳозирда ҳам биз овозларни сотиб олиш уринишларига гувоҳ бўлаяпмиз. Аниқ дастурий амаллар янграмаяпти ва аҳолини иш билан таъминлаш каби муҳим сиёсий ва ижтимоий масалаларда турли партиялар ўртасидаги қарашларда деярли катта фарқ йўқ, деб ўйлайман. Бошқа тарафдан эса, партиялар ўтмишга қараганда кучли раҳбарлар атрофида жибслашишди. Масалан Ота Юрт ва Республика хозирда бирлашишди бироқ парламентга келганларида эҳтимол бу партиялар ўртасида бўлинишлар рўй бериши мумкин.

Би-би-си:Беш йил олдин йигирмадан ошиқ партия саловлрда иштирок этганди. Ҳозирги кунда 14 партия руйхатдан ўтган, шу фактни инобатга олиб, Қирғиз парламентининг келажаги қанчалар самарадор бўлиши борасида башорат қилишингиз мумкинми?

Эрика Марат: Сўзсиз, 2015 йилнинг сайловлари ҳаёт мамот сайловлар деб айтишимиз мумкин. Чунки тариҳда илк маротаба сайловлар жараёни қизғин ва шиддатли вазиятда ва конституцияда қайд этилган муддат ичида ўтказилмоқда. Ва шу орқали жорий конституцияни тасдиқлашади деб айтишимиз мумкин. Агар бу йил сайловлар тартибли кечса, ундан сўнг 2020 йилдаги сайловлар ҳам тинчлик билан ўтадиган бўлса, Қирғизистонда парламент тизими астойдил мустаҳкамланди деб таъкидлашимиз мумкин бўлади. Бу йил турли партияларда биз кўпроқ ёш сиёсатчиларни кўраяпмиз. Шу билан бирга, мен парламент сайловларида ёшларнинг ролини оширтириб кўрсатишдан воз кечардим, чунки баъзи ёш сиёсатчилар ўзларини нопрогрессив тарафдан намоён этиб бўлишган. Яъни ҳаддан ташқари сиёсийлашган бўлишлари билан бу ёшлар кўпроқ авторитарликка мойиллик кўрсатадилар. Бундан ташқари мамлакатнинг турли ҳудудларида сайловчиларнинг овозларини кўлга киритиш мақсдида Ота Юрт ва Республика каби баъзи партиялар Қирғизистон Социал-Демократлар партиясига қарши туриш учун бир блок тузишга қарор қигани ҳам бу сайловларнинг янгиликлардан биридир.

Би-би-си: Сиёсий дастурларни таҳлил қилиб, партияларни қандай таърифлаган бўлардингиз?

Эрика Марат: Ҳозирги кунда Қирғизистон Социал Демократлар партияси (СДП), менинг назаримда, Президент обрўйи учун ва эга бўлган маъмурий заҳиралари туфайли энг кучли мавқеъда турган партиядир. Бироқ мазкур партиялар жиддий сиёсий платформалар билан бир биридан ажралиб туришини кўрмаяпман. Асосий фарқ - партия лидерларининг ўтмишдаги сиёсий фаолиятлари ёда бизнес манфаатларида бўлиши мумкин. Эҳтимол мазкур партиялар фуқаролар бирдамлиги ғоясига бўлган муносабатлари орқали фарқ қилишлари мумкин. Мисол учун, Ота Юрт партияси, "Бутун Қирғизистон" ва "Қирғизистон" партиялари кўпроқ этник қирғизлар манфаатларини муҳофаза қилувчи партиялар деб айтган бўлардим. Улар жамиятнинг барча этник гуруҳларни қамраб оладиган сиёсат қуришмаяпти. СДП ва "Ор Номус" партиялари кўпроқ космополит бўла туриб, бошқа миллий озчиликларга ҳам қаратилган.

Би-би-си: Бу галги сайловларда овоз берувчилар нималарга кўпроқ эътибор қаратишади?

Эрика Марат: Сайловчилар овоз беришга келганда раҳбарлар ва партияларнинг сиёсий қарашлари учун овоз беради деб ишонмоқчиман. Бироқ бу саволга жавоб бериш қийин, чунки мен сайловчилар орасида қайси партиялар популяр яъни кўпроқ овоз олишлари мумкинлиги борасида бирор бир сўров ўтказилганини кўрганим йўқ. Бундай сўровлар мамлакат учун жуда ҳам муҳим. Шунинг учун қайси сабаблар ёки омилларга қараб фуқаролар бу ёки у партияни танлаганликларини биз фақат сайлов ўтиб бўлгандан кейингина билиб олишимиз мумкин. Бугунги кунда Қирғизистондаги вазият олдиндан башорат қилиб бўлмайдигани учун сайловчилар орасида аниқ мойилликни яққол кўрсатиб бўлмайди.