Душанбеда фаррош аёллар тақдирланди, Тошкентда манзилга бепул етказилди

Published

Тожикистонда 8 март - Оналар байрами арафасида кӯча супурувчи аёллар тақдирланган.

Пойтахт Душанбе шаӽри ҳокими Маӽмадсаид Убайдуллаев томонидан 2600 нафарга яқин кӯча супурувчи аёлнинг ӽар бирига 650 сомонийдан пул берилган. Бу 110 АҚШ долларидан кӯпроқни ташкил этади.

Супурувчи аёлларга берилган умумий маблағ 1,7 миллион сомонийни ташкил этади ва бу 300 минг долларга яқиндир.

Бу борада Душанбе шаӽар Раисининг расмий вебсайтида хабар берилган.

Маӽмадсаид Убайдуллаев Оналар байрами арафасида Душанбе шаӽар фаол аёллари билан учрашган. У кӯча супурувчи аёлларнинг Душанбе шаӽрини тоза ва озода тутишдаги хизматларини алоӽида таъкидлаган.

Кузатувчиларнинг айтишларича Тожикистонда энг оз маош оладиган касблардан бири қӯча супурувчилардир. Улар ӽали тонг отмасдан туриб иш бошлашади ва одамлар ишга жӯнамасларидан бурун кӯча ва майдонларни тозалаб қӯйишади.

Кӯча супурувчиларнинг меӽнати камдан-кам қадрланади. Бирданига 2600 нафардан ортиқ бу машаққатли касб эгаларининг мукофотланиши эса, биринчи марта учраётган ӽолдир, дейишади кузатувчилар.

Тожикистонда ӽозирда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами сифатида эмас, балки Оналар байрами сифатида нишонланади. Бу қайта номланиш мамлакат мустақиллик йилларида амалга оширилган.

Ўзбекистонда

Қизлар байрамона беминнат хизматдан мамнун бўлганлар.
Сурат тагсўзи, Қизлар байрамона беминнат хизматдан мамнун бўлганлар.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Тошкент шаҳрида аёллар байрами муносабати билан баъзи такси ҳайдовчилари мижозларини манзилларига бепул олиб бориб қўйганлар.

Фейсбукдаги "Потребитель.уз" саҳифаси фойдаланувчилари ўзлари қўллаган "Аёлларни бепул олиб бориб қўяман" акциясига бошқа эркакларни ҳам қўшилишга чақирганлар.

Бундай таклифларни аксарият интернет фойдаланувчилар маъқуллашган, хотин-қизлар ўз навбатида эркакларнинг эътиборларидан миннатдорчилик изҳор этишган.

Бироқ ҳайдовчилардан хафа бўлганлар ҳам топилади. Гўзал деган қизнинг ёзишича, "таксичи олти минг сўмни қуртдек санаб олган, бунинг устига оғзаки бўлса ҳам табриклаб қўймаган".

Пойтахтдаги баъзи дўконларда ўзларига кичкина совғалар тарқатилгани аёлларни хурсанд қилган.

Бундан ташқари, хабарларга кўра, пойтахтдаги бир қатор тадбиркорлар олдиндан режаланган тадбир асосида 8 март куни хотин-қизларга бепул автохизмат кўрсатишмоқчи.

mytaxi.uz сайти орқали ташкиллаштириладиган бундай хизматдан мақсад аёлларни байрам билан ўзига хос табриклаб, хурсанд қилиш эканини айтилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

,