Афғонистонда Натонинг 10 нафар аскари ҳалок бўлди

Сўнгги ойлардаги энг ҳалокатли деб айтилган ҳужумларда 5 америка ва яна 5 Нато аскари ҳалок бўлган.
АҚШ расмийларига кўра, америка аскарлари Афғонистон шарқидаги бомба портлашида ҳалок бўлган.
Халқаро кучлар Толибонга қарши жанг қилаётган мамлакат жануби шарқидаги бошқа бир ҳужумда эса 5 Нато аскари ҳаётдан кўз юмган.
Исёнчилар АҚШ томонидан дастакланадиган афғон ҳукуматини ағдариш мақсадида ҳужумларни кучайтирганлар.
Толибон билан музокаралар?
Ҳужумлар АҚШ Президенти Барак Обаманинг режасига мувофиқ 35 минг қўшимча кучларнинг энг охиргиси Афғонистонга етиб келган пайт юз берган.
Улар Толибон исёнчилигининг маркази бўлган Қандаҳорда йирик ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўрмоқда.
Би-би-сининг Кобулдаги мухбири Мартин Пейшинсга кўра, амалиёт ёз охирларига мўлжалланган.
Аммо талоқатлар ўсиб бораркан, ҳужум кампаниясига дастак камайиб бормоқда.
АҚШ ва Оврўпода айримлар Толибонга қарши кураш қанчалик мантиқли эканини савол остига олишмоқда.
Ҳозирда Афғонистонда Американинг 94 минг кучлари бор, Президент Обаманинг ҳужум режасига мувофиқ, уларнинг сони 100 мингга етиши кутилмоқда.
Ўтган ҳафта Президент Хомид Карзайнинг Толибон билан тинчлик музокараларини бошлаш режаси Кобулда ўтган қавм раҳбарларининг уч кунлик анжуманида маъқулланган.
Аммо ўтмишда Толибон хорижий кучлар Афғонистондан чиқиб кетгани тақдирдагина музокаралар олиб бориши мумкинлигини айтган.





























