Трамп Путиндан 'ажойиб мактуб' олган

Доналд Трамп
Published

АҚШнинг янги сайланган Президенти Доналд Трамп яқин кунларда Россия Президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти ўтказишини маълум қилган.

Wall Street Journal нашрига интервюсида жаноб Трамп Россия раҳбаридан "ажойиб мактуб" олганини айтган.

АҚШдаги президент сайловларининг натижалари маълум бўлган 9 ноябр тонгида Путин Трампга табрик телеграммасини йўллаганди.

Кремлнинг билдиришича, ўз номасида Россия раҳбари "Россия-Америка муносабатларини ҳозирги инқироз ҳолатидан олиб чиқиш ва долзарб халқаро масалаларни ечишда биргаликда ишлашга" умид қилишини айтган.

Шу куннинг ўзида Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Трамп расман давлат раҳбари лавозимига бошламагунича у билан ҳеч қандай мулоқот режаланмаётганини маълум қилган эди.

Эртаси куни Кремл воизи Россия ҳукумати ҳозирча АҚШнинг амалдаги маъмурияти билан иш олиб бораётгани ва янги президентдан конструктив ишоралар кутаётганини билдирган.

"Москва ҳамда Вашингтон ўртасида келишмовчиликлар муқаррар. Аммо асосийси- сиёсий ироданинг мавжудлиги ва барча муаммоларни мулоқот йўли билан ечиш истагидир",- деган Путиннинг матбуот котиби.

Ўзининг сайловолди чиқишларида жаноб Трамп агар президент этиб сайланса, Россия билан алоқалар яхшиланишини айтганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг